Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Samsung`нинг дунёдаги биринчи эгилувчи экранли смартфони январда ишлаб чиқарилиши мумкин

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 454           Дата: 16-09-2015, 19:42          
Samsung`нинг дунёдаги биринчи эгилувчи экранли смартфони январда ишлаб чиқарилиши мумкин

Samsung компанияси дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида ўз инновацион лойиҳалари билан рақобатчиларини ортда қолдириб келмоқда. 2010 йилда компания дунёда биринчи Super AMOLED дисплейли смартфонни ишлаб чиқарган бўлса, 2015 йилда икки томони эгилган экранга эга илк Galaxy S6 Edge смартфонини тақдим этди.

Энди эса 2016 йил аввалидан Samsung`нинг дастлабки эгилувчи экранга эга смартфони ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.SamMobile нашрининг Хитойдаги ахборот манбасига асосланиб хабар беришича, айни пайтда смартфон тест синовларидан ўтказилмоқда. Синовлар Snapdragon 620 ва Snapdragon 820 процессори ўрнатилган икки модел устида олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, 2016 йил бошида тақдим этилувчи қурилма 3 ГБ ички хотира, microSD слоти ва ички батареяга эга бўлади.

Нашрнинг қайд этишича, Хитойдаги ахборот манбаи маълумоти ишончли бўлиб, бошқа мустақил манба ҳам буни тасдиқлаган. Қурилманинг фақатгина Жанубий Корея бозори учун мўлжалланаётгани ва Samsung унда нафақат дисплей яшовчанлиги, балки янгича турдаги Qualcomm чипларини ҳам синовдан ўтказаётгани истисно қилинмади.
Шу билан бир қаторда, инновацион дисплейга эга юқори технологияли смартфоннинг корейс компаниясининг навбатдаги Galaxy S7 флагмани эмаслиги қайд этилди.

Айтиш жоизки, ушбу смартфон ҳақидаги дастлабки маълумотлар ошкор бўлган. Маълумотларга кўра, янги қурилмада икки хил янги процессорлар —Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозиргача намойиш этилмаган Exynos 8890 ва Qualcomm компаниясининг Snapdragon 820 чиплари синовдан ўтказилмоқда.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн