Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 594           Дата: 11-09-2015, 12:47          
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Apple компаниясининг сентябрь ойидаги кўргазмаси янгиликларга бой бўлди, десак хато бўлмайди. Унда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларидан ташқари катта 12,9 дюймли экранга эга бўлган iPad Pro планшети, Siri овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайдиган Apple TV ҳамда пушти-тилларанг корпусдаги Apple Watch Sport тақдим этилди.
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

iPhone 6s ва 6s Plus

Янги рангдаги корпус. Янги S моделидаги смартфоннинг ҳажми оддий iPhone 6 смартфонидан фарқ қилмайди. Қўлингиздаги смартфон янги модель эканини ташқи томондан фақатгина 2 белги: смартфоннинг орқа қисмидаги S ҳарфи ҳамда корпуснинг янги rose gold рангли тури ҳам бор эканлиги орқали кўришингиз мумкин.

Смартфоннинг пушти-тилларанг кўринишдаги тури iPhone 5C’даги каби рангда эмас. Ушбу рангдаги смартфон етарли даражадаги ёруғлик тушган вақтдагина пушти экани сезилади. Бошқа ракурсда у тилларанг ёки кумушранг бўлиб кўринади.
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Бармоқ босиш турини аниқлаш. Apple берган маълумотга кўра, янги iPhone’да ишлатилган 3D Touch технологияси iPad’га ўрнатилган Force Touch функциясидан фарқ қилади. Force Touch’да бармоқ босиш кучи эътиборга олинган бўлса, янги 3D Touch технологиясида унинг давомийлиги ҳисобланади.

3D Touch орқали бажариладиган функциялар кўп. Улардан бири илова белгисини узоқ муддат ушлаб туриш орқали энг кўп ишлатиладиган ҳаракатларни аниқлаш мумкин. Бундан ташқари хабарлар иловаси ичида алоҳида суҳбатлар ёки бирор бир алоқа рақамидан хабарлар ойнаси устида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, янги Live Photos суратларни босиш орқали кичик видео кўриш мумкин.

Яхшиланган камера. Янги iPhone’га аввалги смартфонлардаги 8 Мп.ли асосий камерадан фарқли равишда, 12 Мп.ли камера ўрнатилди. Унинг фокус тезлиги аввалги камерага нисбатан сезиларли даражада ошган.

Шунингдек, смартфоннинг олд камераси ҳам 5 Мп.га ўзгарди. Энди унинг ёрдамида селфи тушиш ёқимли жараёнга айланади. Селфининг яхши чиққанлиги текшириш учун 3D Touch орқали emergency selfie функциясидан фойдаланиш мумкин.

iPad Pro
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Ўлчамлар. Янги iPad Pro’нинг ўлчамлари сезиларли даражада катталашган. Бу планшетни қўлга олиб ишлатиш жараёнидан кўра уни аввалги моделдаги (iPad Air 2 ва iPad mini 3) планшетлар билан ёнма-ён қўйиб солиштириш вақтида яққол кўзга ташланади.

Шуни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керакки, iPad Pro катта ўлчамли планшетдан кўра, ноутбукда бажариладиган вазифаларни бажариш учун муқобил қурилмага яқинроқ. Бунга унинг нархи MacBook Air’никига яқин бўлгани ҳам асос бўлади.

Янги iPad Pro’нинг яна бир устунлик томонларидан бири – унда тўртта динамик борлиги. Бироқ уни битта қўл ёрдамида ишлатиш фойдаланувчига бироз қийинчилик туғдиради.

Қалам. Стив Жобснинг стилус ҳеч кимга керак бўлмайди, деган фикрни илгари сурганлигига қарамай, янги iPad Pro Apple Pencil билан ишлаш имконига эга. У кўринишидан оддий қаламни ёдга солади. Унинг ёрдамида расм чизиш фойдаланувчига қийинчилик туғдирмайди. Қизиқ томони, планшет корпусида “қаламча”ни илиб қўйиш учун жой мавжуд эмас ва бу уни осонгина йўқотиб қўйишга сабаб бўлиши мумкин.
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Клавиатура. Турли хилдаги ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган планшет уланадиган клавиатурага эга бўлиши табиий. Унинг тугмалари бўртиб чиққан. Унда ишлаш фойдаланувчига жуда қулай. У планшетга магнит коннектор орқали уланади ва уни алоҳида қувватлаш шарт эмас.
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Планшет ғилофи ёпилган вақтда икки қатлам бўлиб тахланади: биринчиси – клавиатура, иккинчиси – ғилоф. Бунинг натижасида ғилофи ёпилган планшет бироз қўпол кўринишга киради.

Кўп вазифалик. Янги iPad Pro’да битта экранда икки иловадан бир вақтда фойданиш мумкин. Ушбу функция ўнгдан чапга “свайп” ҳаракати орқали амалга оширилади. Ушбу функция икки хил: бир илова экраннинг 3/4, бошқаси 1/4 қисмини эгаллаган ҳолатда ёки икки илова ҳам экранни тенг бўлишган кўринишда ишлайди.

Apple Watch
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Ҳозирда компания Apple Watch’нинг 2-версиясини тақдим этмади. Бироқ алюмин корпус Apple Watch Sport’нинг пушти ҳамда тилларанг пушти кўринишдаги турларини намойиш қилди.
iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

Гаджетнинг полиуретанли “камарча”сининг ранглари сони ортди ва баъзи дўконларда чекланган миқдордаги Hermes “камарча”си ҳам сотувга қўйилади.

Хулоса ўрнида Apple’нинг янги қурилмалари аввалги авлоднинг қўшимча киритилган ва яхшиланган кўриниши дейиш мумкин. Бундан ташқари, компания ўз маҳсулотларини турли тоифадаги фойдаланувчилар чиқаришни бошлади. Улар орасида арзон бўлган пластик маҳсулотидан тайёрланган версия ҳамда барчадан ажралиб туришни ёқтирадиган инсонлар учун чекланган миқдордаги Hermes соат “камарча”си ҳам мавжуд.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн