Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Beeline “Eвраосиё мобил кубоги” ғолибларини эълон қилди: Ўзбекистонлик жамоа ТОП-3таликда ва жаҳон биринчилига йўл олмоқда

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 267           Дата: 5-02-2016, 15:14          

Beeline “Eвраосиё мобил кубоги” ғолибларини эълон қилди: Ўзбекистонлик жамоа ТОП-3таликда ва жаҳон биринчилига йўл олмоқда

Beeline “Eвраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) танлови ғолибларини эълон қилди. Дастурда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 550дан зиёд ёш тадбиркорлар гуруҳларидан 28 январ куни Москвада бўиб ўтган финалда ҳакамлар уч гуруҳни танлаб олишди.

Ғолиб гуруҳлар – учунчи ўринни Ўзбекистонлик стартап жамоа – Stolik эгаллади. Ресторанда столга буюртма бериш учун бепул илова. Иккинчи ўрин – Қозоғистонлик MDIRECT жамоаси. Уларнинг иловалари автомибил эҳтиёт қисимларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан тез топиш имконини беради. Биринчи ўринни Қирғизистонлик ArtAsian жамоаси эгаллади. Бу платформ орқали Марказий Осиёдаги усталар ҳунармандчилик маҳсулотларини сота олишлари мумкин. Лойиҳанинг мақсади – инглиз тилида гаплашувчи фойдаланувчиларни Ўзбекистон. Қозоғистон. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг “Марказий Осиёда” яширилган” маданий анъаналарига эътиборини жалб этишдир.

Кечаги якуний ҳудудий босқичдан сўнг ушбу уч жамоа 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида Евраосиёни тақдим этадилар.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Йигитларимизнинг ютуқларидан, шунингдек Ўзбекистонлик мутахассислар EMC доирасида 60га яқин жамоани яратиб кўрсатган фаолликларидан жуда ҳам фахрланаман. Бу эса сўнги пайт мобайнида соҳа йирик ҳам миқдорли ҳам сифатли силжиш амалга ошгани ҳақида далолат беради. Столик жамоасини чин юракдан табриклайман ва уларга Барселонада муваффақиятлар тилаб қоламан!”

Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли Vimpelom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилаётган Eurasia Mobile Challenge сентябр ойида ишга туширилган эди. Танлов ҳамкори – Huawei Technologies Co. Ltd.

Танлов доирасида ёш тадбиркорлар олдида мобил соҳасидаги ечимни яратиш ва уни ҳакамларга қуйидаги йўналишларда тақдим этиш каби масала турар эди: “Ўйин-кулгу ва маданият”, “Экология”, “Ижтимоий соҳа”, ёки “Бошқа”. Инноватсионлиги, маҳаллий аҳоли учун муҳимлиги, миқёслиги, шунингдек республика ва ҳалқаро инвесторлар учун бизнес-моделнинг ўзига ҳослиги.

Бундан ташқари Москвадаги ҳудудий финал доирасида VimpelCom А.Т. Kearney етакчи ҳалқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда “Рақамли тадбиркорлик экотизими – қандай қилиб Россияда жаҳон миқёсидаги экотизимни яратиш мумкин” (“Digital Entrepreneurship in Russia: how Russia can build a world-class digital ecosystem”) номли маъруза тайёрлади, Маърузада Россиядаги рақамли тадбиркорлик экотизими ҳақида тўлиқ тасаввур берилган, шунингдек рақамли инноватсиялар ва технологиялар соҳасида ўсишнинг имкониятлари келтириб ўтилган.

Танлов ҳақидаги сўнги хабарлардан ҳабардор бўлиш учун қуйидаги сайтни кузатинг www.eurasiamobilechallenge.com. “Рақамли тадбиркорлик экотизими – қандай қилиб Россияда жаҳон миқёсидаги экотизимни яратиш мумкин” мавзусидаги маърузани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин http://www.vimpelcom.com/Global/Files/Responsibility/Digital-Entrepreneurship-in-Russia.pdf




Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн