Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Цукерберг видеоўйинларнинг фойдали томонлари ҳақида ўз фикрини билдирди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 816           Дата: 24-05-2015, 18:34          
Цукерберг видеоўйинларнинг фойдали томонлари ҳақида ўз фикрини билдирди

Facebook компаниясининг Калифорния штатидаги Менло-Парк шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида Марк Цукерберг томонидан савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Унда Facebook раҳбари бошқа нарсалар қаторида ўзининг компьютер ўйинларига муносабати ҳақида гапириб берди, деб ёзади Kun.uz.

Цукербергнинг айтишича, компьютер унинг ҳаётида 10 ёки 11 ёшида пайдо бўлган. У компьютерда ҳамма болалар каби ўйинлар ўйнашни яхши кўрган ва доимо уларнинг сифатини яхшилашни истаган. Айнан унинг шу истаги туфайли Facebook асосчиси ўзининг ўйинларини яратишни бошлаган. У яратган ўйинлар “даҳшатли” бўлса ҳам, унга ўзи яратган нарсадан фойдалана олгани учун қониқиш ҳиссини берган.

“Мен кўпинча кўплаб ота-оналар фарзандлари ўйин ўйнаётганларидан хавотирда эканликларини эшитаман. Бундай хавотирланишга асос бор ва мен бу масала атрофида муҳим баҳс-мунозара вужудга келади деб ўйлайман. Агар сиз фарзандларингиз дастурлаш билан шуғулланишини истасангиз, унда менинг фикримча, уларга ўйнаш имкониятини бериш – сиз уларга қила оладиган энг яхши нарсалардан бири бўлади. Мен агар болалигимда компьютер ўйинлари ўйнамаганимда аниқ дастурловчи бўла олмаган бўлардим”, деб айтмоқда Цукерберг.

Цукерберг муҳандис ишини “технология билан ўйнаш ва турли нарсалар устида тажриба ўтказиш”га қиёслади ҳамда у биладиган энг зўр муҳандлислар ўзлари мустақил ўрганган кишилар эканлигини айтган.

Цукерберг биринчи бўлиб видеоўйинларни меъёрда ўйнаш фойдали эканлигини таъкидлаётган шахс эмас. Мисол учун, 2013 йилда Сингапур технологик университети олимлари тадқиқот ўтказиб, унинг натижаларига кўра, одам бир кунда бир соат видеоўйинларга вақт ажратиб, ўзининг идрок қила олиш қобилиятларини анча яхшилаб олиши мумкинлигини айтишган.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн