Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Samsung компанияси раҳбари ўз ўрнини ўғлига бўшатиб беради

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 681           Дата: 20-05-2015, 11:12          
Samsung компанияси раҳбари ўз ўрнини ўғлига бўшатиб беради

15 май кунида Samsung компанияси матбуот котиби 31 майдан холдинг раҳбари Ли Гон Хининг ўғли – Ли Чже Ен компаниянинг иккита асосий жамғармаси – Samsung Life Public Welfare Foundation (Samsung жамоатчилик ҳаёти фаровонлиги жамғармаси) ва Samsung Foundation of Culture (Samsung маданият жамғармаси)нинг раҳбари этиб тайинланишини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

73 ёшли Ли Гон Хи бир йил аввал юрак хуружи биланшифохонага ётқазилган эди. Ҳозирда унинг ўғли директорлар кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Компания мулкини тақсимлаш мураккаб тизимининг муҳим ташкил этувчиси ҳисобланадиган Samsung Life Insurance Co Ltd акциялари пакетига эгалик қилиш Ли оиласи устав жамғармасида нисбатан катта улушга эгалигига қарамасдан, унга холдингни назорат қилишга имкон беради.

Маълумотларга кўра, Ли Гон Хи шифохонага ётқазилгандан бери унинг ўғли Ли Чже Ен компанияни ривожлантириш бўйича муҳим қарорларни қабул қилиш жавобгарлигини ўз зиммасига олган.

“Раҳбариятнинг мерос сифатида ўтишида Samsung Group’нинг асосий компаниялари устав жамғармасида улушларга эга бўлган жамғармалар устидан назоратнинг топширилиши муҳим омил ҳисобланади. Ишонч билан айтиш мумкинки, раҳбариятни топшириш жараёни ўзининг якуний босқичига ўтди”, деб айтмоқда корпоратив мониторинг ташкилоти раҳбари Пак Цзюй-гунь.

Охирги йилларда компанияда сармоячилар ва мутахассислар томонидан раҳбариятнинг Лидан уч ўғлига ўтишига тайёргарлик сифатида қабул қилинган бир қатор қарорлар қабул қилинган.

Samsung раҳбарининг ўзгариши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган ва компания матбуот котиби Ли Чже Еннинг директорлар кенгаши раиси этиб тайинланиши муддатлари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Баъзи манбалар Ли Гон Хининг аҳволи яхши эмаслигини тасдиқлашларига қарамасдан, компания матбуот котиби Ли Гон Хининг саломатлиги барқарорлашганлигини айтмоқда.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн