Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Қозоғистон Суперкубоги учун баҳсни бошқарган Равшан Эрматовга 10 минг евро тўланганлиги ҳақидаги хабар рад этилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 113           Дата: 18-03-2016, 12:17          
Қозоғистон Суперкубоги учун баҳсни бошқарган Равшан Эрматовга 10 минг евро тўланганлиги ҳақидаги хабар рад этилди

2016 йилнинг 8 март куни Қозоғистон пойтахти Астана шаҳридаги «Астана-Арена» ўйингоҳида мамлакат Суперкубоги учун баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси, халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматов бошқариб борди. ОАВда Эрматовнинг хизматлари учун 10 минг евро тўлаганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Бу масалага Қозоғистон футбол федерацияси Бош котиби Азамат Айтхожин «Vesti.kz»га берган интервьюсида аниқлик киритди.

«Қозоғистон Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳсларга бир неча йиллардан буён чет эллик ҳакамларни таклиф қиламиз. Эрматов – юқори даражадаги рефери. Унинг иштирокида ёш ҳакамларга маҳорат дарслари ўтказилди. Биз ёш ҳакамларлар учун катта тажрибага эга ва юқори даражада ишлаган реферилардан янги сабоқлар ўрганиш учун имкон яратяпмиз. Равшан Эрматов исмининг ўзи бир ёқламалик ва ён босиш деган сўзларни йўққа чиқаради. Бу эса, майдонда тўп сураётган футболчилар босимини туширади ва улар фақатгина сифатли футболга эътибор қаратади. Қозоғистон ва Ўзбекистон футбол федерацияларининг ўзаро ҳамкорлиги туфайли Қозоғистон Суперкубоги каби муҳим учрашувга ҳурматга сазовор бўлган Равшан Эрматовни таклиф қилиш имкони яралди. Биз ҳакамлар бригадасига фақатгина йўл ҳақи ва Астана шаҳрида турар жойини тўлаб бердик. Менимча, Эрматовнинг таклиф қилиниши футбол байрами мақоми остида ўтган Қозоғистон Суперкубогига янада кўпроқ обрў қўшди», – дейди Азамат Айтхожин.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Суперкубоги учун баҳсда мамлакат чемпиони «Астана» жамоаси Қозоғистон Кубоги соҳиби «Қайрат»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмади. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган пенальтилар сериясида эса «Қайрат» 5:4 ҳисобида зафар қучиб, Қозоғистон Суперкубоги–2016 соҳиби бўлди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий


Новости партнеров

Календарь новостей

«    Январь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031