Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

“Ўзбекнаво” қандай қилиб 40 фоиз фонограммага рухсат бермоқда?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 558           Дата: 24-07-2015, 11:43          
“Ўзбекнаво” қандай қилиб 40 фоиз фонограммага рухсат бермоқда?

Журналист Лола Исломова “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаларга қўшиқларни 40 фоиз фонограммада ижро этишга қандай қилиб рухсат бераётгани ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дею ёзмоқда Kun.uz сайти.

“Ўзимни таниганимдан бери кийиб юрадиган кийимларим учун танбеҳ эшитганман. Шим ва калта кўйлак кийиб юришимга ҳамма амма-холаларим қарши чиқишарди. Уларнинг фикрича, менинг бундай эркин тарзда юришим менталитетга, умумқабул қилинган ахлоқ нормаларига тўғри келмасди ва албатта мени маънавий тубанликка олиб келиши муқаррар эди.
Бироқ онам ва бувим менинг кийиниш услубимни доим ёқлаб чиқишарди.

“Ўзбекнаво”нинг жуда очиқ кийиниш услубига эга бўлган хонанда аёллар лицензиясининг тўхтатилиши ҳақидаги қарори бўйича баҳс-мунозарага киришишни истамайман.

Ушбу ташкилот менталитетга хос бўлган ташқи кўриниш учун курашган бир пайтда хонандаларнинг очиқчасига нопрофессионаллигига кўз юмиб келмоқда. Концертларда кенг равишда фонограммалардан фойдаланишга рухсат берилган, фақатгина эълонларда кичик ўлчамдаги ҳарфларда ёки реклама ролигида тез айтиб ўтиш орқали бу ҳақда огоҳлантириш бериб ўтилса “кифоя қилади” ва 18 кунлик концертларни бемалол беравериш мумкин. Қўпол қилиб айтганда, “халқ ҳазм қилиб юборади”.

Менинг ақли-фаросатимча, саҳнада туриб фонограммага оғизни очиб туриш ҳамманинг олдида бурун қоқиш ёки сўкинишдек хунук ишдек кўринади. Нима учун менталитетга тўғри келиш учун курашувчилар концертда бўлсин, турли тантаналарда бўлсин саҳнада очиқчасига хўжакўрсинлик қилаётганларни жазоламайдилар?

“Ўзбекнаво”нинг янги қоидаларига кўра, лицензия комиссия олдида жонли ижрода куйлай олган ва келгусида камида 60 фоиз қўшиқларни жонли ижро этувчи хонандаларга берилади.

“Ўзбекнаво” нопрофессионалликка кўз юмиб ва шу билан бирга кийимнинг ташқи кўринишига талабларга риоя қилинишига қатъий туриб олиб, ушбу хўжакўрсинликнинг 40 фоизига “олижаноблик” билан рухсат бергани жуда ғалати туюлмоқда.
Эҳтимол, кимгадир очиқча кўринган кўйлакни тақиқлаш мусиқа бизнесида тартиб ва очиқ-ойдинликни ўрнатишдан енгилроқ бўлса керак”, деб ўз сўзларини кинояли тарзда тугатади муаллиф.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Новости партнеров

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Мы Онлайн