Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Путин ва унинг маъмурияти эгалик қиладиган машиналар рўйхати эълон қилинди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 670           Дата: 17-04-2016, 18:20          
Путин ва унинг маъмурияти эгалик қиладиган машиналар рўйхати эълон қилинди

Интернетда Россия президенти, президент маъмурияти ходимлари, Россия Хавфсизлик Кенгаши аппарати ишчилари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари даромадлари, харажатлари ва мулклари ҳақидаги расмий маълумотлар пайдо бўлди, деб ёзади «Автовести». Ушбу ҳисоботда улар қандай автомобилларга эгалик қилиши ҳам келтирилган.

Путин ва унинг маъмурияти эгалик қиладиган машиналар рўйхати эълон қилинди

Кремль расмий сайтида эълон қилинган ҳисоботда Путиннинг, худди аввалгидек, иккита 21-«Волга»си, «Нива» йўлтанламаси ва «Скиф» тиркамали автомобили борлиги айтилади.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Toyota Land Cruiser 200, унинг рафиқаси Татьяна Навка Mercedes-Benz CL63 ва ML 63 йўлтанламаси, Lexus RX350 кроссовери ва Yamaha квадротциклига эгалик қилади.

Президент маъмурияти раҳбари Сергей Иванов «уловсиз» ҳисобланади, аммо унинг хотини Porsche Cayenne’га эгалик қилади. Худди шунингдек, Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушевнинг ўзида машина йўқ, аммо рафиқасида Volkswagen Touran автомобили бор.

Шунингдек, президент маслаҳатчиси Сергей Глазев Volvo XC90 ва Audi Q7 кроссоверлари ва Mercedes-Benz Viano минивени, президент ёрдамчиси Владимир Кожин Porsche Cayenne ва Mitsubishi i-MiEV электрокари, бошқа ёрдамчиси Владислав Сурков Mercedes-Benz S600, Mercedes-Benz Viano ва Ford Galaxy’га эгалик қилади.

Энг катта автопарк эса Россия президенти маслаҳатчиси Сергей Григоровга тегишли бўлиб чиқди. У ва рафиқаси номида Jeep Wrangler, Porsche Cayenne, ZAZ-965, Volvo V40 Cross Country, шунингдек, Royal Enfield Bullat, Black Douglas, Доуглас, Harley-Davidson FLSTC ва Урал ИМЗ мотоцикллари бор.

Манба: Daryo.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.

Teglar: Jeep


Категория: Авто  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий