Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Тошкент ЙҲХБ ҳайдовчиларни видеоқайд тизими ишга тушиши ҳақида огоҳлантирди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 447           Дата: 30-03-2016, 21:58          
Тошкент ЙҲХБ ҳайдовчиларни видеоқайд тизими ишга тушиши ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон пойтахтининг 120та чорраҳасида камералар ўрнатиш ишлари поёнига етиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳоллари синов тариқасида видеотасвирга олинмоқда. Илк босқичда, камералар давлат рақами ва машина тезлигини қайд эта олади.

Пойтахтнинг йирик чорраҳаларида йўл ҳаракатини видеокузатиш тизими яқин ойларда ишга туширилади, деб маълум қилган Тошкент шаҳар ЙҲХБ раҳбари подполковник Барат Маменов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

«Янги тизимда диспетчерлик хизмати билан боғланган видеокузатув камераси ва патруль машиналари алоҳида ўрин тутади. Биринчи босқичда, камералар томонидан автомобиль тезлиги ва давлат рақами, шунингдек, қизил чироқда ўтиш ҳолати қайд этилади», – деб тушунтирган подполковник.

Унинг сўзларига кўра, янги тизим жорий этилиши учун кенг қамровли ишлар амалга оширилган. Хусусан, йўл ҳаракатига оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган, янги йўл белгиси пайдо бўлган. Бу белги, ҳайдовчиларни йўлнинг маълум бир қисмида видеокузатув мавжудлигидан огоҳлантиради.

«Мабодо, камера ЙҲҚ бузилишини қайд этгудек бўлса, автомобиль эгасининг уйига жарима тўғрисида мактуб келади. Бунда, айни қоидабузарлик вақтида машинани ким бошқаргани муҳим эмас. Аммо, автомобиль эгаси, ЙҲҚ бошқа шахс томонидан бузилганини исботлай олса, жарима айбдор ҳайдовчи номига қайта расмийлаштирилади», – деб қайд этган Тошкент шаҳри ЙҲХБ раҳбари.

Шу билан бирга, қоидабузарликни автоматик қайд этишда баённома тузилмайди, аксинча видеокамералардан олинган маълумотларга асосан қарор чиқарилади. Бу, ўз навбатида, ДАН ходимларининг аралашувини йўққа чиқаради ҳамда коррупция ҳолатларининг камайишига асос бўлади.

Ўзбекистонда беш йилдан буён қоидабузарликларни видеоқайд этиш тизими қўлланаётганига қарамай, ўтган йилдан бошлаб камера воситасида қайд қилинган ЙҲҚ бузилишига ҳам маъмурий жавобгарлик жорий қилинди. 2016 йилнинг март ойидан бошлаб янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари амал қила бошлади.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Категория: Авто  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий


Календарь новостей

«    Май 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031