Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Тошкентда яна бир ҳалқа йўли пайдо бўлади

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 372           Дата: 29-03-2016, 06:51          
Тошкентда яна бир ҳалқа йўли пайдо бўлади

28 март куни Тошкент шаҳри ҳудудидаги йўллар таъминоти мавзусига оид матбуот анжумани ўтказилди.

Автомобиль йўллари, кўприклар қуриш, трамвай йўлларини демонтаж қилишга бағишланган бу анжуманда шаҳардаги йўлларда амалга ошириладиган ўзгаришлар борасида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, «Нурафшон» кўчасининг Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача қисмидан фойдаланган ҳолда айланма йўл юзага келиши натижасида марказий кўчаларда оқимнинг енгиллашувига эришиш кўзда тутилган. Шу мақсадда, «Нурафшон» ва Беруний кўчалари чорраҳасидан Оқтепа майдонигача 3,8 километрлик йўл қуриш ишлари бошланади.

Шунингдек, Нукус кўчасининг Бобур кўчасидан собиқ тўқимачилик комбинати орқали Шота Руставели кўчасига қадар бўлган 1 километрлик янги бўлаги ҳам қурилиши маълум қилинган.

«Нукус кўчаси Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача 1 километрга узайтирилади. Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача, «Нурафшон» кўчасининг Беруний кўчасидан Оқтепа майдонигача узайтирилиши, Муқумий, Нукус, Қодирий, Шароф Рашидов-Нурафшон кўчалари давом эттирилиши орқали Тошкент шаҳрида янги транспорт ҳалқа йўли вужудга келади», дейилади анжуман пресс-релизида.

Шаҳарнинг марказий кўчаларида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида «Тараққиёт» кўчаси ҳам узайтирилади, Паркент кўчасидаги катта ҳаракат оқимидан келиб чиқиб, «Олтинтепа» кўчасидан «Катта ҳалқа йўли»гача реконструкция қилинади.

Ўзбекистон пойтахтидаги трамвай йўлларини демонтаж қилиш ишлари давом эттирилади — жами 87,8 километр рельс, хусусан, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Меҳржон-Сайхун, Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Белтепа, Шифокорлар, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, Катта Хирмонтепа, Қамарнисо, Форобий, Оҳангарон йўли, Қорасув, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ, Қушбеги ва Бунёдкор кўчаларидаги трамвай йўллари олиб ташланади.

Тошкент шаҳридаги барча трамвай йўналишлари ёпилади

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Категория: Авто  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий


Календарь новостей

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930