Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Ўзбекистонда йўлларга қўйиладиган камералар қонунийлаштирилади

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 717           Дата: 31-07-2015, 00:08          
Ўзбекистонда йўлларга қўйиладиган камералар қонунийлаштирилади

Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва автоматлашган тизимда қайд этилган шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, у орқали олинган маълумотларни маъмурий (оғир ҳолларда жиноий) иш бўйича далил сифатида тан олиш ҳақида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "UzDaily"га асосланиб "Daryo" хабар бермоқда.

Нашр эслатишича, Тошкентда «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг вазифаларидан бири — йўл ҳаракатини видео орқали кузатиш, қоидабузарликларни видео орқали қайд этиш. Бироқ автоматлаштирилган тизим иши ҳозирча қонуний жиҳатдан мустаҳкамланганича йўқ.

Тизимнинг техник имкониятлари қоидабузарлик содир этган ҳайдовчини аниқлашга етмайди. Битта транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бир неча кишида бўлганда қоидабузарликка алоқадорликдан бош тортиш ва айбдорни жавобгарликка тортишнинг имконсизлиги ҳолатлари бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, Маъмурий жавобгарлик кодексини 17¹-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда, у йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳар гал видеокузатув орқали қайд этилганида транспорт воситаси эгасига жавобгарлик юклайди. Шу билан бирга, ўша вақтда автомобилни бошқараётган шахс аниқланса ёки транспорт ўғирланган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Қоидабузарлик видео орқали қайд этилганда автоматик равишда жарима тўғрисида электрон ҳужжат ёзилиб, протокол тузилмасдан уч кун ичида почта орқали транспорт эгасига жўнатилиши, қоидабузарлик учун жарима ихтиёрий равишда тўланиши учун 60 кунлик муддат ажратилиб, бу вақт ичида тўланмаган тақдирда транспорт воситасини тўлов тўлиқ амалга оширилгунча мажбуран ушлаб туриш каби меъёрлар киритилиши таклиф этилган.

Шунингдек, кодекснинг 36-моддасига киритиладиган ўзгартириш йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қоидабузарлик амалга оширилган кундан бошлаб бир йил ичида қўлланилишини таъминлайди (ҳозир икки ой ичида).

Шунингдек, бошқа қатор вазиятларни назарда тутиб, кодекснинг 28, 128³, 245, 248, 256 ва 294-моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.


Категория: Авто  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar

Реклама

Календарь новостей

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031