Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

Тошкент шаҳри йўлларидан фойдаланиш тартиблари тасдиқланди

Автор: Car-News Комментариев: 0            Просмотров: 432           Дата: 2-03-2016, 20:00          
Тошкент шаҳри йўлларидан фойдаланиш тартиблари тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 26 февраль кунги қарори билан пойтахт йўлларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлади.

Ҳужжатда йўллар ва тегишли инфратузилмаларни яроқли ва яхши ҳолатда сақлаш борасида йўл хизматига бўлган талаблар, йўлдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Қарорда кўрсатилишича, фойдаланувчилар исталган йил фаслида пойтахт йўлларидан хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, фойдаланувчилар йўл шароитлари ҳақида оператив маълумотлар олишлари, шунингдек, йўл носозлиги натижасида етказилган зарарни ундиришлари мумкин.

Қарорга биноан, транспортлар хавфсиз ҳаракатланиши учун йўл хизмати йўлларни доимо яроқли ҳолатда сақлаши, қиш фаслида қисқа муддатларда уларни қордан тозалаши ва йўлларда муз ҳосил бўлишининг олдини олиш чораларини кўриши лозим.
Йўл белгилари давлат стандарти асосида ўрнатилиши, йўлнинг хавфли қисмлари зарур тўсиқлар ва жиҳозлар билан таъминланиши керак.
Йўл носозлиги сабаб содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини доимий ўрганиб бориш ва ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси ҳам йўл хизмати зиммасига юклатилди.

Йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда ушбу участкаларнинг талаб даражасида жиҳозланиши, кечаси ва кундузи яхши кўринадиган тўсиқлар, йўл белгилари ва кўрсаткичларнинг ўрнатилишини таъминлаш, зарур ҳолларда айланиб ўтувчи йўлларни ташкил этиш ва ушбу таъмирлаш ишларини олиб бораётган ташкилот алоқа манзиллари кўрсатилиши зарур. Таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар иложи борича йўл ҳаракатига халал бермасликлари лозим.

Фойдаланувчиларга, хусусан, йўлни кирлантириши мумкин бўлган юкларни ташиш чоғида ҳам, йўлга зиён етказиш ва ифлослантириш маън этилади. Қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ фақат махсус жиҳозланган машиналарда намланган ҳолатда олиб ўтилиши керак.
Ҳужжатда, шунингдек, йўл ёқасида жойлашган бозор, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари атрофида авто турар жойларни ташкил этиш шартлиги ҳақида ҳам белгилаб ўтилган.

Манба: Kun.uz

- деб хабар бермоқда Carzone.uz нашри.


Категория: Авто  Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий


Календарь новостей

«    Апрель 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930